Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИККИНЧИ БОБ
ЖИНОЯТЛАР
Жиноят сўзи луғатда баданга, мол-мулкка ёки обрўга тажовуз қилиш, истилоҳда эса баданга қасос ёки товон келтириб чиқарадиган даражада тажовуз қилиш маъносини англатади. Шу тажовуз учун белгиланган жазо чораси маъносида ҳам қўлланади. Хуллас, бу сўз жиноят маъносида ҳам, жазо маъносида ҳам ишлатилади. Тиш синдиришу қасддан одам ўлдиришга ҳам, жароҳат етказишу яримқасддан қотиллик қилишга ҳам, уларга бериладиган жазога ҳам шу сўз қўлланади.
Энг катта жиноят қотилликдир. Энг катта жиноят (жазо) қотилликнинг жазосидир. Ноҳақ одам ўлдиришнинг ҳаромлиги динда аниқ қилиб айтилган. Бу иш Қуръон билан ҳам, суннат билан ҳам ўз исботини топган. Оллоҳ Таоло айтади:
}وَلاَ تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ وَمَنْ قُتِلَ مَظْلُومًا فَقَدْ جَعَلْنَا لِوَلِيِّهِ سُلْطَانًا {
– „Оллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни (яъни, қатл этилишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ ўлдирмангиз, магар ҳақ шаръий қонун) билангина ўлдиришингиз мумкиндир. Кимки мазлум бўлган ҳолида (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, биз унинг эгаси - вориси учун (қасос олишга) салтанат-ҳуқуқ бергандирмиз“. [17:33]
Яна айтади:
}وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَنْ يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلاَّ خَطَأً {
– „Мўминмўминнифақатбилмаганҳоладиганўлдирибқўйишимумкин“. [4:92]
Яна айтади:
}وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا {
– „Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Оллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Оллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир“. [4:93]
97-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|